Ўзбекистонда фанлар инглиз тилида ўқитиладиган мактаблар очилади

1 дақиқа ўқиш4.9K
Ўзбекистонда фанлар инглиз тилида ўқитиладиган мактаблар очилади
2 октябрь куни Вашингтонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШ таълим вазири Элизабет Девос билан музокаралар ўтказди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, учрашувда жорий йилнинг май ойида ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Америка учрашувлари доирасида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан ўқув жараёнини бошқариш, тизимга АКТ жорий этиш, ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда мактаб таълимини молиялаштириш моделлари механизмларини такомиллаштириш борасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

Инглиз тилини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандумни изчил имплементация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу қаторда барча фанлар инглиз тилида ўқитиладиган умумтаълим мактабларини очишдан томонлар бирдек манфаатдорлиги таъкидланди.

Америка томони ҳамкорликнинг дастлабки босқичларида ўқитувчиларни онлайн тайёрлаш тизимини йўлга қўйишда ҳамда кейинчалик АҚШнинг соҳавий университетлари билан биргаликда замонавий таълим услубларига асосланувчи махсус дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунига кўра Ўзбекистонда мактаб таълими тизимини такомиллаштиришда АҚШнинг илғор тажрибасини жорий этиш масалаларида икки вазирлик ўртасидаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?