Франция Ўзбекистонга илк сунъий йўлдошга эга бўлишда кўмаклашиши мумкин

1 дақиқа ўқиш4.6K
Франция Ўзбекистонга илк сунъий йўлдошга эга бўлишда кўмаклашиши мумкин
Ўзбекистон сунъий йўлдош яратиш бўйича Франция билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқчи, деб ёзмоқда Turon24. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Франция раҳбари билан учрашуви чоғида ушбу масалани ҳам кўриб чиқади.

Агар ушбу келишув амалга ошса, бу ўзбек ва француз расмийлари томонидан ўтказилган бир неча ойлик музокараларнинг энг юқори чўққиси бўлади. Ўз навбатида, Марказий Осиёда узоқ вақт қолиб кетган Россия сунъий йўлдошлари яккаҳокимлигига ҳам барҳам берилади.

Ўзбекистон бир неча ойдан бери француз сунъий йўлдош компанияси – "Thales Alenia Space" билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб келади. Хусусан, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ва "Thales Alenia Space" компанияси вице-президенти фазовий тадқиқотлар ва сунъий йўлдош яратиш бўйича музокаралар олиб борган.

Шунингдек, "Thales Alenia Space" Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши кутиляпти. Компания Ўзбекистон билан бир неча йирик лойиҳаларни амалга ошириши, жумладан, Ерни кузатувчи сунъий йўлдош қуриши кўзда тутилган.

"Thales Group" Европадаги халқаро фазо ва мудофаа компаниялари аэронавтика, фазо, киберхавфсизлик каби соҳаларда етакчи ҳисобланади. Унинг 56 мамлакатда йўлдошлари бўлиб, товар айланмаси ҳажми тахминан 18,45 млрд долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?