Йирик хорижий компания Ўзбекистонга кириб келиши мумкин
1 дақиқа ўқиш2.9K

9 октябрь куни АКТ вазирлигида «Hangzhou Hikvision Technology Co., Ltd» компанияси президенти Янгжон Ху билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда ушбу хорижий компаниянинг иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар лойиҳа билан боғлиқ масалаларни биргаликда ўрганишга келишиб олдилар. Бу эса «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда концептуал ёндашувларни аниқлашда фойдали бўлиши мумкин.
«Hikvision» компанияси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаларини амалга ошириш ва видеокузатув тизимлари соҳасидаги технологияларни жорий қилишда катта тажрибага эга. Бунга Сеул, Шанхай, Нью-Йорк, Украина, Беларусь ва Сингапурдаги 100 мингдан ортиқ IP-камерадан иборат «Хавфсиз шаҳар»ларни мисол келтириш мумкин. «Hikvision» маҳсулотлари жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатларида муваффақиятли қўлланилмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

- #АКТ Вазирлиги
- #Хавфсиз Шаҳар
- #Янгжон Ху
- #Hangzhou Hikvision
- #Лойиҳа Муҳокамаси
- #Видеокузатув Тизимлари
- #Технологиялар Жорий қилиш
- #Хорижий Компания
- #Тажрибага Эга
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…