Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатор тўловларни амалга ошириш талаби бекор қилинди

2 дақиқа ўқиш5.5K
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатор тўловларни амалга ошириш талаби бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги тўловларни амалга ошириш талаблари бекор қилинди:

давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида тўланадиган йиғим;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи.

Белгиланишича, қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари тадбиркорлик субъектларига фақат давлат-хусусий шериклик асосида, тегишли вазирлик ёки идора давлат шериги сифатида иштирок этган ҳолда берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари):

таълим, шу жумладан, мактабгача таълим муассасалари;

соғлиқни сақлаш ва спорт объектлари;

маданият объектлари, шу жумладан, кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари.

Бунда, мазкур банд талаблари фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган, тегишли вазирлик ёки идоралар томонидан давлат-хусусий шериклик ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига татбиқ қилинмайди.

Вазирлик, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари:

а) хатлов натижасида аниқланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улуши устун мавқега эга бўлган ташкилотлар (шу жумладан, устав капиталининг 50 фоиздан ортиғи 50 фоиздан ортиқ миқдорда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар)нинг фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларидан қуйидагича самарали фойдаланиш чораларини кўради:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари, шунингдек, ташкилотларни ривожлантириш стратегиясига асосан объектлар негизида қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган объектлар рўйхатини тасдиқлаш;

икки ой муддатда устав капиталида давлатнинг ёки хўжалик бошқаруви органларининг улушларини сотиш бўйича тегишли қарор мавжуд бўлишидан қатъи назар, ўтказилган хатлов натижасида аниқланган фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларини, зарурат бўлганда 10 йилгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини кўзда тутган ҳолда савдоларга чиқариш;

бир ой муддатда фойдаланилмаётган ерлар ва фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларини уларнинг негизида кичик саноат зоналарини барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

б) объектни ўз балансида сақловчи юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, фойдаланиш бўйича тегишли “йўл харитаси” бўлмаган бўш ётган объект сотилишини рад этишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабни эътиборга олган ҳолда, бўш ётган объектларни сотиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сўровномалари Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия (М.Оллоёров) ва ҳудудий гуруҳлар Давлат рақобат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мазкур банд ижросининг сўзсиз бажарилишини таъминлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?