Шавкат Мирзиёев тинчлик бўйича «Нобел» мукофотига тавсия этилади

1 дақиқа ўқиш5K
Шавкат Мирзиёев тинчлик бўйича «Нобел» мукофотига тавсия этилади
Тожикистон ўзбеклар жамияти 2019 йилда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти берилиши учун Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари номзодини таклиф этади. Бу ҳақда Тожикистондаги ўзбеклар жамияти жамоатчилик ташкилоти раиси Муҳаррама Мирзоалиева маълум қилди деб ёзади Turon24.uz нашри.

Унинг таъкидлашича, Тожикистон ўзбеклар жамияти келаси йил Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга берилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш кампаниясини бошлаб юборди.

Бу ҳақда илк марта Ваҳдат туманидаги “Гулистон” қишлоқ кенгаши фуқаролари йиғинида 10 октябрь куни маълум қилинган эди. Йиғилишдан сўнг жамият раиси ташаббус гуруҳининг Норвегия Нобель қўмитаси билан боғланганини айтди.

«Бизга номзодларни кўрсатиш жараёни ҳақида батафсил тушунтиришди. Норвегия Нобель қўмитаси президентлар номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш масаласида ҳукумат тузилмаларининг аризасини олмаслиги маълум бўлди. Агар давлат раҳбари номзоди жамоат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг аризаси албатта қабул қилинади», – дейди Муҳаррама Мирзоалиева.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон номзодини 1997 йил мамлакат ҳукумати ва Бирлашган тожик мухолифати орасида тинчлик шартномаси имзоланиши ва Тожикистонда тинчлик ўрнатилгани муносабати билан ҳам Нобель мукофотига таклиф этишганди. Ўша йили Тинчлик бўйича Нобель мукофоти БМТ Бош котиби Кофи Аннанга берилди.

Ўзбекистонда ҳам бир муддат олдин баъзи фаоллар томонидан президент Шавкат Мирзиёев номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш таклиф этилган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?