21:42 / 12.10.2018
4 885

Қулай фурсатни бой берманг!

Қулай фурсатни бой берманг!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Худудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойихаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3939-сонли қарорига асосан бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларига сотилиши белгиланди.

Қарорга асосан тадбиркор ва инвесторларга янада қўлайлик яратиш мақсадида бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкаларини электрон аукциони ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги белгилаб ўтилди.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2259 та бўш ер участкалари, 548 млрд. 79 млн. сўмлик инвестиция киритиш, 7626 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 млрд. 486 млн. 800 минг сўмлик объектлар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 231 та бўш ер участкалари 162 млрд. 940 млн. сўм инвестиция киритиш, 2140 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 816 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2028 та бўш ер участкалари 1 млрд. 670 млн. 800 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Бўлиб ўтган аукцион савдоларда тадбиркорлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларида қатнашиб ғолиб бўлишга эришмоқдалар.

Азиз ишбилармон ва тадбиркорлар, Сизнинг янги бизнес лойиҳаларингиз ва ташаббускорлигингиз амалга ошириш учун фурсатни бой берманг !

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қулай фурсатни бой берманг!