23:35 / 18.10.2018
4 561

Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади

Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россиянинг “Дневник.ру” компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширадилар.

“Дневник.ру” – Россияда машҳур онлайн платформа бўлиб, у мактаблар билан ҳамкорликда болаларнинг ўзлаштириш натижаларини, давоматини ва бошқа кўрсаткичларини онлайн тарзда назорат қилиш имкониятини беради.

Вазирлик маълумотига кўра, “Дневник.ру”нинг Ўзбекистондаги вакили – “Kundalik” компанияси барча харажатларни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

“Kundalik” рақамли таълим платформаси Россия мактабларида жорий этилган “Дневник.ру” ахборот тизими асосида ишлаб чиқилади.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларни режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, ўқувчиларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

Шу билан бирга, улар ҳимояланган ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилишлари ҳамда онлайн кутубхона ва таълимга оид медиа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади