4 265
Шавкат Мирзиёев: "Туристларни тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин" (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Хива темир йўл вокзали билан “Ичан-қалъа” мажмуаси ўртасида барпо этилаётган хиёбонни кўздан кечирди. Бу ҳам давлатимиз раҳбарининг аввалги ташрифлари чоғида берилган топшириқ ижроси бўлиб, Хивага янгича қиёфа бағишлади.
Хиёбоннинг икки тарафида икки қаватли туризм объектлари қурилган. Уларнинг биринчи қаватида ҳунармандчилик устахоналари, савдо ва маиший хизмат дўконлари, иккинчи қаватида оилавий меҳмонхоналар, ресторанлар ташкил этилган. Бу хиёбон ва шохобчалар сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш билан бирга одамлар учун иш ўрни, даромад манбаи ҳам бўлади.
Президентимиз шу ерда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини батафсил режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Уларда мамлакатимизда халқаро бренддаги меҳмонхоналар бунёд этиш, савдо ва сервисни кенгайтиришга қаратилган режалар тақдим этилди.
Шавкат Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг инвестиция таклифлари бўйича кўрсатмалар берди.
- Ўзи бизнес нима дегани? Манфаат дегани. Ўзбекистонда туризм жуда манфаатли, истиқболли соҳа. Шунинг учун бу соҳага тадбиркорларни, инвесторларни кўпроқ жалб этиб, уларга «яшил йўлак» қилиб бериш керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Хива яқинида кўп қаватли уйлар қуриб, шаҳарнинг тарихий қисмида яшаётган аҳолини босқичма-босқич кўчириш, қалъа ичидаги уйларни сайёҳлик объектларига айлантириш зарурлиги таъкидланди.
- Биз чет эллик туристларни қадимий тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин. Лекин Хоразмнинг, Хиванинг тарихи тўлиқ ўрганилмаган, уни таништириш бўйича тизим ҳам йўқ. Шунинг учун Хоразм тарихини энг қадимги даврдан бошлаб йилма-йил ўрганиб, одамларга содда тилда тушунтиришни йўлга қўйиш керак. Муҳим даврлар ва воқеалар, ҳар бир хон ҳаёти бўйича шоу-румлар ташкил этиб, сайёҳларни қизиқтириш зарур. Хивага келган одам катта таассурот, билим олиб кетсин, бу ерда кўпроқ қолиб вақтини мазмунли ўтказсин, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Туризм қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотларга шу бўйича топшириқлар берилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади