18:46 / 15.12.2018
4 432

Ўзбекистон туманида қарийб 8 млн сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди

Ўзбекистон туманида қарийб 8 млн сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди
2018 йилнинг 1 декабрига қадар Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани бўлимига алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида (ўтган йилнинг қолдиғи билан)1 993 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

1 993 та ижро ҳужжатларидан ҳозиргача 298 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган ҳамда 1 695 та ижро ҳужжатлари қолдиқни ташкил қилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига киритилган ўзгартиришдан сўнг, алимент пулларини қасддан тўламасдан келган 21 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилмоқда.

Жумладан, қарздор Ўзбекистон тумани, Қум МФЙ, Ойдинбулоқ қишлоғида яшовчи фуқаро 1986 йилда туғилган Ғ.К ундирувчи Д.Ф (исмлар шартли) фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун 7 750 000 сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли туман маъмурий судининг қарори билан Г.К.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан айбли деб топилди ва унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Маълум қилинишича, 71 нафар оила яраштирилиши таъминланиб, 71 та ижро ҳужжатлари тамомланган. Бундан ташқари, 825 та қарздорнинг Ўзбекистон Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Шунингдек, 365 та қарздор ишга жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туманида қарийб 8 млн сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди