16:14 / 27.12.2018
3 147

Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 39,4 фоизи қариндошларини кўргани келган

Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 39,4 фоизи қариндошларини кўргани келган
Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга келган хорижий фуқароларнинг 39,4 фоизи ўз яқинлари ва дўстларини кўриш учун ташриф буюрган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хабарномасида айтилади.

Респондентларнинг иккинчи энг катта қисми 33,6%ни ташкил қилади, улар Ўзбекистонга таътил, бўш вақтни ўтказиш ва дам олиш мақсадида келган. Кейинги ўринда - бизнес ва профессионал мақсадда Ўзбекистонга келган респондентлар гуруҳи (9,1%). Респондентларнинг 5,7%и даволаниш ва саломатликни тиклаш мақсадида ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди, яна 5,4% - харидларни амалга ошириш учун.

Ташрифнинг асосий мақсади дўстлар ва қариндошларни кўриш бўлгани ҳақида маълумот берган респондентларнинг аксарият қисми қўшни давлат фуқаролари саналади: Қозоғистон - 26,6%, Тожикистон - 20,2%, Қирғизистон - 19,2%, Туркманистон - 16,1%. Россия Федерацияси фуқаролари бу нуқтаи назардан респондентларнинг катта қисмини ташкил этади - 15,1%. Умуман олганда, юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари респондентларнинг 97 фоизидан зиёдни ташкил қилади, улар дўстлари ва қариндошларини кўриш учун Ўзбекистонга келган.

Таътил, бўш вақтни ўтказиш ва дам олиш мақсадида келган респондентлар орасида энг катта қисмни Қозоғистон фуқаролари - 17,2%, Россия Федерацияси - 10,4%, Қирғизистон - 8,5%, Хитой - 7,7%, Туркманистон - 6,8% Франция - 5,9%, Тожикистон - 5,8%, Ҳиндистон (5,7%) ва Италия (4,9%) ташкил этади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, чет эллик фуқароларнинг аксарияти Ўзбекистонга бўш вақтни ўтказиш ва дам олиш учун келади. Хусусан, респондентларнинг - Гонконг фуқаролари - таъкидлашича, бўш вақтни ўтказиш, таътил ҳамда дам олиш учун ташриф буюришган. Австралиялик респондентларга нисбатан ушбу кўрсаткич 89,4%ни ташкил этади, Нидерландия - 87,1%, Италия - 86,3%, Франция - 85,1%, Буюк Британия - 84,9%, Германия - 80,2%, АҚШ - 78,2%, Хитой - 75% ва Жанубий Корея - 70,3%.

Диний жойлар ва зиёратгоҳларга ташриф буюриш билан боғлиқ бўлган сўровлар натижалари ҳам мавжуд. Ўзбекистонга зиёрат-туризм йўналиши бўйича келган респондентларнинг асосий қисми - Туркманистон фуқаролари (33,9%).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 39,4 фоизи қариндошларини кўргани келган