18:51 / 11.01.2019
3 453

“Татнефть” Ўзбекистонда АЁҚШ тармоғини қуришни режалаштирмоқда

“Татнефть” Ўзбекистонда АЁҚШ тармоғини қуришни режалаштирмоқда
Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қўйиш шаҳобчаларини қуришни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда Тошкент вилоятида 22 та АЁҚШ қурилади, деб хабар бермоқда «Sputnik».

«Татнефть»нинг ушбу лойиҳаси 2019 йилнинг баҳор ойида бошланади. Қайд этилишича, «Татнефть» Ўзбекистондаги АЁҚШларига ўз ёқилғисини етказиб беради. Тайёр маҳсулотларини сақлаш учун «Ўзнефтепродукт» АЖ резурвуарларини ижарага олади.

«Татнефть» — Россия нефть компанияси ҳисобланади ва у 1950 йили ташкил қилинган. Компания штаб-квартираси Альметьевск шаҳрида (Татаристон) жойлашган. Россияда нефть қазиб олиш бўйича бешинчи ўринда туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Татнефть” Ўзбекистонда АЁҚШ тармоғини қуришни режалаштирмоқда