АҚШнинг янги элчиси видеомурожаати: «Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум»

  • 22 май 2019, 20:03
  • 691
  • Ўзбекистон
  • АҚШнинг янги элчиси видеомурожаати: «Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум»
    АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган, айни пайтда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси этиб тайинланган Даниель Розенблум ўзбек халқига видеомурожаат йўллади.

    Ўзбек тилида гапирган янги элчининг видеомурожаати АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан эълон қилинган.

    «Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум. Америка президенти томонидан Ўзбекистонга навбатдаги АҚШ элчиси этиб тайинланганим мен учун катта шарафдир.

    Ўтган 30 йил давомида менга Шарқий Европа, Евросиё ва Марказий Осиёда ўқиш ва ишлаш бахти насиб этди. Ўзбекистон тарихининг энг муҳим ва қизғин даврида мен Америка вакили этиб тайинландим.

    Биз президент Мирзиёевнинг кенг кўламли ислоҳотларини олқишлаймиз. Айниқса, мени таълим соҳасидаги ислоҳотлар қизиқтиради. Халқ келажаги учун ёшлар таълим-тарбиясидан муҳимроқ нарса йўқ. Мен ўзбек халқининг дунёга машҳур меҳмондўстлиги, ниҳоятда бой тарихи ва маданий мероси ҳақида кўпроқ билимга эга бўлишни ҳамда гўзал юртингизга рафиқам Шерон, ўғлим Жон ва қизим Лиана билан боришни интизорлик билан кутяпман. Тез орада сизлар билан учрашишга умид қиламан, омон бўлинглар», — дейди Розенблум.

    АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги кейинги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаган Памела Спартлен ўз ваколатларини тугатгач, 2018 йилнинг августида АҚШ сенати Даниэл Розенблюмни янги элчи этиб тасдиқлаган эди.

    АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Даниэл Розенблюм Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган.
    The U.S. Ambassador to Uzbekistan Daniel Rosenblum

    Introducing the new U.S. Ambassador to Uzbekistan, Daniel Rosenblum!

    Опубликовано U.S. Embassy Tashkent Среда, 22 мая 2019 г.

    Фикрлар

    » » АҚШнинг янги элчиси видеомурожаати: «Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум»