2019 йилнинг беш ойи мобайнида Самарқанд шаҳридаги жамоатчилик масканларидаги навбатчилик орқали 67 та тан жароҳати билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик, 143 та майда безорилик ҳолатлари аниқланган.
Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, 2019 йилнинг беш ойи давомида шаҳардаги Жамоатчилик назорати масканларида навбатчиликда турган жамоатчилик вакиллари томонидан 6287 та автомашина ҳамда 22587 нафар фуқаро текширилган. Текширувлар натижасида Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми «в» банди билан қидирувда юрган А.К. ушланган.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жами 210 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 91 та маҳалла фуқаролар йиғинларига замонавий усулда ясалган «Жамоатчилик назорати масканлари» қўйилган. Мазкур «Жамоатчилик назорати масканлари»нинг 10 таси кузатув камералари билан жиҳозланган.
Маълумот учун, маҳаллаларда ташкил этилган жамоатчилик масканларида профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тунги навбатчилик ташкил этилганлиги натижасида сўнги беш ой давомида умумий жиноятчилик 175 тага (498 тадан 323 тага), ўғирлик 55 тага (83 тадан 23 тага), безорилик 2 тага (4 тадан 2 тага) талончилик 5 тага (олтитадан биттага) камайишига эришилди.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади