Шавкат Мирзиёев Путин нега ўзбекларга тан берганини айтди

  • 21 июнь 2019, 20:59
  • 6 683
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев Путин нега ўзбекларга тан берганини айтди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сенатнинг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзин Пин ўзбекларга тан беришгани ҳақида эслади, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.

    Мирзиёевнинг сўзларига кўра, воқеа Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида рўй берган.

    Меҳмонларга Марказий Осиё минтақаси қўшиқ ва рақслари, шунингдек, ўзбек тароналари киритилган концерт дастури тақдим этилгач, зиёфат давомида Россия президенти Мирзиёевга ўзбек куй-қўшиқлари унда жуда катта таассурот қолдирганини маълум қилган.

    "Шавкат Миромонович, мен эҳтимол тушунмасман, лекин ўзбек куй-қўшиқлари, миллий либосларингиз - мана буни тарих деса бўлади", - деб айтган.

    Даврада ўтирган Хитой раҳбари Си Цзин Пинь ҳам Путиннинг гапини маъқуллаган ҳолда "Ўзбек маданиятини ҳеч қайси миллатникига таққослаб бўлмайди", деб қўшимча қилган.

    Мирзиёев сенат мажлиси иштирокчиларига ўзбек миллати ҳақида яхши гапларни эшитиш раҳбар учун нақадар мароқли эканини билдирди ва ўша вақтда "Ўша вақт иккаласи кўзимга яхши кўриниб кетди", деди президент.

    Мирзиёевнинг ушбу самимийлиги раҳбар нутқини онлайн кузатиб ўтирган журналистларга ҳам жуда манзур келди.

    » » Шавкат Мирзиёев Путин нега ўзбекларга тан берганини айтди