Ўзбекистонда «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинади

2 дақиқа ўқиш8.5K
Ўзбекистонда «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинади
Бугун кўплаб соҳалар қатори мамлакат мудофаа тизимида ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи самаралари кўзга ташлана бошлади. Миллий армияни ислоҳ қилишга қаратилган ёндашувлар ҳам тубдан ўзгарди. Бунда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига баландпарвоз шиорлар эмас балки, амалий ҳаракатлар билан ёндашилмоқда. Хусусан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримов.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 12 мартда ўтказилган видеоселекторда мазмун ва моҳият нуқтаи назаридан миллий руҳимиз, шонли тарихимиз ва ватанпарвар аждодларимизга муносиб бўлган қасамёд матнини тайёрлаш мақсадида бундан 27 йил аввал қабул қилинган «Ҳарбий қасамёд» матнини қайта кўриб чиқиш, бунда ҳарбий хизматчилар онгига Ватанга, ҳарбий бурчга содиқлик ҳиссини янада чуқурроқ сингдириш, шунингдек амалдаги «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд»ни жорий қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш бўйича таклифлар илгари сурилган эди.

Ушбу таклифларнинг амалдаги рўёбини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳаси билан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3- ва 39-моддаларига ҳарбий қасамёд ўрнига Ватанга қасамёд матнини мустаҳкамловчи нормаларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирокида янгидан ишлаб чиқилган «Ватанга қасамёд» матни асос қилиб олинди. Янги Ватанга қасамёд матни депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, халқ ва армия бирлигини таъминлашда, Ватанга садоқат деган муқаддас ғоя атрофида халқимизни жипслаштиришда айнан Она юртга - Ватанга қасамёд келтиришнинг беқиёс аҳамияти тўғрисида ижобий хулосалар берилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди ва миллий руҳимиз, шонли тарихимиз ва ватанпарвар аждодларимизга муносиб ворислар бўлишга ундайдиган қасамёд матнини баён этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Ватанга қасамёд матнида давлат тимсоли бўлмиш байроқнинг муқаддаслигини улуғлаш, буюк аждодларимизни қадрлаш, Қуролли Кучлар сафига кираётган ёшларнинг Ватан олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаётгани, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига, президентига бир умр содиқ бўлишга, Ватан мустақиллигини, унинг сарҳадлари дахлсизлигини, халқининг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасигача ҳимоя қилишга, Ўзбекистон Республикасига қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва умумҳарбий низомларига қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга, қуруқликда, сувда, ҳавода – ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчини виждонан бажаришга, эл-юртининг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қилиши каби ниятлар мужассам этилган.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тез кунларда биринчи ўқишда кўриб чиқилиши кутилмоқда, деб ёзади депутат.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?