15:32 / 07.09.2019
4 725

Янги ҳафта аввалида об-ҳаво кескин ўзгаради

Янги ҳафта аввалида об-ҳаво кескин ўзгаради
Ўзбекистонда куз фасли бошида об-ҳаво одатда қуруқ ва кам булутли бўлади. Тунлари ҳаво салқинлашади, эрталаб эса тетиклик бахш этади, кундузи деярли ёздагидек исиб кетиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бу йил куз ноодатий бошланди. Сентябрнинг биринчи куниёқ республика айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳарорат 25-28 даражагача тушиб кетди. Бу йилнинг шу даври учун хос бўлган ҳароратдан 3-5 даражага пастдир. Кейинчалик Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳавонинг кириб туриши сабабли ҳарорат шундай сақланиб турди.

Янги ҳафта аввалида, душанба куни об-ҳаво кескин ўзгаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача тушади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли камроқ, ҳарорат ҳам бироз — 20-25 даражагача пасаяди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Сентябрь ойи ва айниқса унинг биринчи ярмида ҳароратнинг бундай кескин пасайиши узоқ давом этмайди. Сешанбадан бошлаб яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир яна бир кунга чўзилиши мумкин. Тунги ва эрталабки соатларда анча салқин — ҳарорат 8-11 даража бўлади, кундузги ҳарорат кўтарилиб боради, лекин шунга қарамасдан иқлимий меъёрлардан паст бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги ҳафта аввалида об-ҳаво кескин ўзгаради