17:23 / 07.09.2019
3 244

8 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

8 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 сентябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 8 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти