14:43 / 24.09.2019
2 409

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида юқори даражадаги давлат ташрифлари ташкил этилади

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида юқори даражадаги давлат ташрифлари ташкил этилади
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида юқори даражадаги давлат ташрифлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев билан учрашувда маълум қилди.

Унинг ўз чиқишида айтишича, томонлар ўртасида юқори даражадаги давлат ташрифлари яқин кунларда ташкил этилади.
Шунингдек, Абдулазиз Комилов ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилишини Тошкентда ўтказишни тезлаштиришни ҳамда бу ҳақда Озарбойжонга ўз истакларини етказишни сўради.

Учрашув давомида А. Комилов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатлари барча соҳаларда сезиларли даражада ривожланиб бораётгани, иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш бошланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2010 йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўзбекистон Республикаси раҳбарининг Озарбайжонга сўнгги ташрифи эса 2011 йилнинг 11-12 сентябрь кунларига тўғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида юқори даражадаги давлат ташрифлари ташкил этилади