«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонун билан касаба уюшмалари фаолиятининг қонунийлик, ихтиёрийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш каби асосий принциплари белгиланди.
Жумладан, фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, аъзо бўлиш, аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.
Қонунда касаба уюшмаларининг тадбиркорлик фаолиятига оид нормалар белгиланди.
Касаба уюшмалари ўз таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Касаба уюшмалари фаолиятининг кафолатларини кучайтириш мақсадида иш берувчининг мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.
Жумладан, иш берувчи ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунга қадар касаба уюшмалари билан маслаҳатлашув ўтказиши шарт.
Қонунга кўра давлат касаба уюшмалари фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар шаклида ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаши мумкин.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди