
Косон туманида ташкил қилинган “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг тақдирлаш маросимида Республика китоб маркази директори Шуҳрат Охунжонов ҳам қатнашди. Бу ҳақда Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У туманда китоб мутолаасига бўлган эътибор ҳақида гапирар экан, лойиҳа доирасида энг кўп китобни Косон тумани сотиб олганини таъкидлади.
Шуҳрат Охунжонов Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараевга Ички ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Зокиржон Алматовнинг совғаси “Бир умрлик жасорат” номли китобини совға қилди.
Маълумотга кўра, Зокиржон Алматов ўзи ҳақида ёзилган китобни Шуҳрат Охунжонов орқали Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараевга юборган.