
Қарши халқаро аэропортида қадимий тангаларни хорижга олиб чиқиб кетишга уринган фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради «Daryo» сайти.
«Қарши—Москва» йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.З.нинг хатти-ҳаракатлари аэропорт ходимларида шубҳа уйғотган. Шу сабабли унга тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда 5 дона тарихий аҳамиятга эга танга ноқонуний равишда олиб кетилаётгани маълум бўлган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида «Термиз аэропорт» чегара божхона постининг «яшил» йўлаги орқали хорижга отланган фуқаронинг ёнидан ҳам қадимий тангалар топилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар