2000 товар позицияси божхона тўловларидан озод этилди

1 дақиқа ўқиш3.1K
2000 товар позицияси божхона тўловларидан озод этилди
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5707-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ҳақида сўз бормоқда, деб ёзяпти Norma.

Эслатиб ўтамиз, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари (ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилганда), шунингдек дорихоналар ичида тайёрлаш учун ишлатиладиган фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотиш билан шуғулланадиган корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланадилар. Апрелдаги Фармонда қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиладиган товар позициялари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Шунга мувофиқ Ҳукумат томонидан имзоланган рўйхатга қуйидагилар киритилди:

— 1 382 номдаги дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари;
— «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
— 600 номдаги технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари.

Имтиёз берилган позициялар батафсил рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин. Ҳужжатда кўрсатилган ТИФ ТН кодлари товарларни божхонада расмийлаштиришда белгиланади.

Имтиёзларни қўллаш натижасида озод этиладиган, тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган воситалардан муайян мақсадга мўлжалланмаган йўналишда фойдаланилган тақдирда, ушбу воситалар тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима чоралари қўлланилади. ДСҚга ДБҚ билан биргаликда буни назорат қилиш топширилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2019 йилдан кучга кирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?