14:37 / 21.02.2020
3 918

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади
Бугун республика ҳудудига Каспий денгизидан Туркманистон орқали ҳаракатланаётган «Жанубий Каспий циклони» кирмоқда, натижада Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кун давомида Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир кечга бориб ёғиши кутилмоқда.

Қолган жойларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат 12-17 даража атрофида бўлиб, шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.

Шанба куни мамлакатнинг марказий қисмидагина (Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича) ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, кундузи 8-13 даражагача пасаяди ва меъёрга яқинлашади.

Бугун ва эртага республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан яна илиқ ва нам ҳаво оқими киради. Республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат яна кўтарилиб, 12-17 даража илиқни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади