2 900
Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари чойхонага ўт қўйган шахсни топа олмади. Тергов иши эса тўхтатилди
Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркор Бобур Юсупов мурожаат қилган эди.
У Гулистон шаҳридаги «Маданият» маҳалласи Мирзо Улуғбек кўчаси 101-уйда «Азизбек» чойхонасини ижарага олиб, ишлатиб келаётгани, 2020 йил 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар чойхонага ўғирликка тушиб, ичидаги мол-мулкларни талон-торож қилиб, ўғирлик изларини йўқотиш мақсадида камераларни йўқ қилиб, чойхонага ўт қўйишганини маълум қилган эди.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан 150 кв.м жойда атайин ёнғин содир этилган, деган хулоса чиқарилган. Бу ёнғин оқибатида тадбиркор 80 млн сўм зарар кўрган.
У 2 апрель куни ўзи юритаётган чойхона ёқиб юборилгани борасида Гулистон шаҳар ИИБга ариза берган.
«Аммо ИИБ томонидан ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Президент халқ қабулхонасига ҳам телефон қилдим, лекин бирор натижа йўқ. Мен моддий ва маънавий зарар кўрдим. Ҳозирги кунда жуда ҳам оғир вазиятдаман. Илтимос, менга қонун доирасида ёрдам беришингизни сурайман», деб ёзган эди тадбиркор таҳририятга йўллаган мурожаатида.
Шундан сўнг таҳририятга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдириб, «ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 10.04.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилгани»ни маълум қилган эди.
Б.Юсуповнинг таҳририятга қайта мурожаат қилиб билдиришича, унинг юритувидаги чойхонага ўт қўйган шахс аниқланмагани сабабли Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноят иши юзасидан суриштирув ҳаракатлари тўхтатилган. Бу ҳақда унга 16 май санаси билан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи З.Қаюмов имзолаган хат жўнатилган.
Б.Юсупов иш бу тарзда тўхтатилганидан норози эканлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди