Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мактабни битираётган ёшларга мурожаат йўллади. Вазир бу йилги битирувчиларга самимий байрам табригини йўллади ва муваффақиятга эришиш учун ўз тавсияларни берди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Ҳурматли мактаб битирувчилари!

Сиз ҳаётингизда энг муҳим қадамларни бошлаш арафасидасиз. Шу вақтгача қадрдон мактабдаги устозларингиз ва дўстларингиз билан ўтказган кундалик турмуш тарзингиз ўрнига янги ҳаёт, ажойиб таассуротлар ва тажрибалар оламига сафарингиз бошланмоқда.

Ҳозирда кўпчилигингиз асосий вақтингизни олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарликка қаратмоқдасиз. Сизлар учун яқинда «Онлайн мактаб» каналларимизда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест топширишга тайёргарлик ва ўзига хос онлайн репетиторлик сабоқларини бошлаймиз.

Орангизда ишга кириб ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, рўзғорга ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида юрганлар ҳам талайгина. Улар қўшимча касб ўрганиш учун касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга ўқишга ҳам бориши мумкин.

Ёшларимизга қўшимча ёрдам сифатида ёзда «Онлайн мактаб» каналларида инглиз тилини ўрганиш учун қизиқарли фильмлар ва кўрсатувларни ҳамда онлайн платформалар орқали даромад топишни ўргатишга қаратилган видеодарсларни эфирга бериб бориш устида ишлаяпмиз.

Инсон муваффақиятининг кўпи билан 10 фоизи омадга ва ташқи омилларга, қолган 90 фоизи эса айнан ўзига боғлиқ эканлиги учун юқори мақсадлар қўйиб, ўз кучингизга ишониб, тинмай ҳаракат қилишингиз зарур!

Энг асосийси, вақтингизни беҳуда ўтказманг! Вақт ҳаётингиздаги энг қимматбаҳо ресурс ҳисобланади. Вақтингизни доим ўзингиз, оилангиз ва жамиятга фойда келтириш учун сарф қилинг ҳамда мамлакатимиз нуфузини оширишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мустақил ҳаётга қадам қўйишни бошлар экансиз, сизнинг келгуси фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман!


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати тасдиқлангач, 15 март кунидан барча таълим муассасалари ёпилди. Карантин вақтида мактаб ўқувчилари учун телеканаллар орқали видеодарслар эфирга узатилмоқда.

Мактабларда 25 май куни 2019/2020-ўқув йили якунланади. Ўқув йили якунида ўтказилиши лозим бўлган якуний имтиҳонлар бекор қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?