Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

1 дақиқа ўқиш2.6K
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди
Ўзбекистонда 23 май ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган беморлар даволаниб чиқиши учун 109 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланган. Шунингдек, карантинга жойлаштирилганлар учун 100 миллиард сўмдан ортиқ харажат қилинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков 25 май куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, 23 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2492 нафар бемор даволаниб чиққан. Ҳар бир даволаниб чиққан бемор учун давлат 32,3 миллион сўмдан харажат қилган. Жами 80 миллиард сўмдан ошиқ маблағ шу мақсадга йўналтирилган.

Даволанаётганлар учун (23 май ҳолатига кўра 573 бемор) 18 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланди. Ҳар бир бемор учун 32,3 миллион сўмдан тўғри келган.

Ҳолати ўта оғир бўлган беморлар сони 50 нафарни ташкил қилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 64,4 миллион сўмдан, жами 3,2 миллиард сўм сарфланган.

Реаблитацияга ўтказилган 2492 бемор учун яна (2,8 миллион сўмдан) 6 миллиард 977 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, ҳозирда 45 455 киши карантинда ва уларнинг ҳар бири учун 2,2 миллион сўмдан ажратилган бўлиб, жами 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди
Ўзбекистонда 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарга етди. Касалликдан тузалганлар сони эса 2607 нафарни ташкил этмоқда.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?