Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди

Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки директори Фарҳод Ибрагимов иштирокида IT паркнинг Сирдарё филиали тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди
Замонавий меъморчилик услубида қурилган бинода кунига 1,5 минг дастручи машғулот ўтказиш имкониятига эга.

— Ўқув марказимиз дастури оддий компьютер саводхонлигидан лойиҳалар яратишгача бўлган босқичлардан иборат, — [leech=https://]дейди[/leech] филиал директори Ойбек Анваров. — Шунингдек, семинарлар зали, коворкинг маркази, эркин мулоқот майдончаси, IT-офисларга ҳам эгамиз. IT – кафе ва дам олиш жойларимиз ҳам бор. Шунингдек, киберспорт учун ҳам барча шароитлар яратилган. Мураббий-ўқитувчиларнинг барчаси соҳанинг юқори малакали мутахассислари ҳисобланади. Улар таркибида Ҳиндистондан келган мураббий ҳам бор.

Тадбирда вилоят раҳбари марказга «Бу маскан, Сирдарёнинг келажак манзилидир» дея баҳо берди. Ва марказда «Киберспорт» бўйича Сирдарё очиқ чемпионатини ўтказишга келишиб олинди.
Гулистонда IT паркнинг Cирдарё филиали очилди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар