Ўзбекистонда 31 июль куни 738 кишига касалланиш ташхиси қўйилди ва жами ҳолатлар сони 24009тага етди.
«Афсуски, шу йилнинг 31 июль куни мамлакатимизда 738 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 111 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 627 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун республиканинг 9 ҳудудида жами 738 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Янги ҳолатлар (+738)
Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) 111 ҳолат.
Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
Тошкент шаҳрида 302 ҳолат;
Тошкент вилоятида 203 ҳолат;
Бухоро вилоятида 35 ҳолат;
Сирдарё вилоятида 22 ҳолат;
Андижон вилоятида 19 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 17 ҳолат;
Наманган вилоятида 15 ҳолат;
Навоий вилоятида 10 ҳолат;
Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.
Тузалганлар (+784)
31 июль куни республиканинг 8 ҳудудида жами 784 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 14 минг 464 нафарга етди.
Тошкент шаҳрида 467 нафар;
Тошкент вилоятида 184 нафар;
Андижон вилоятида 41 нафар;
Қашқадарё вилоятида 32 нафар;
Хоразм вилоятида 22 нафар;
Сирдарё вилоятида 21 нафар;
Наманган вилоятида 13 нафар;
Фарғона вилоятида 4 нафар.
Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида рўй берган 5 ўлим ҳолати тасдиқланди. Шундан бири - 25 июль куни 62 ёшида вафот этган ИИВ академиясининг истеъфодаги полковниги Тангрибердиев Султонбойдир.
3 июль куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 55 ёшли эркак бемор вафот этган.
10 июль куни Тошкентдаги 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган 67 ёшли аёл вафот этган.
21 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган 60 ёшли аёл вафот этган.
19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган 55 ёшли эркак бемор вафот этган.
10 июль куни коронавирус тасдиқланиб, оғир ҳолатда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган 62 ёшли эркак бемор вафот этган.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 404 нафар бемордан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди