12:34 / 07.08.2020
3 027

+274. Уч ҳудудда янги беморлар аниқланди, икки ўлим қайд этилди

+274. Уч ҳудудда янги беморлар аниқланди, икки ўлим қайд этилди
2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 19 587 нафар фуқаро (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » +274. Уч ҳудудда янги беморлар аниқланди, икки ўлим қайд этилди