Тошкент вилоятида 23 785 та эҳтиёжманд оилага 19,6 млрд сўм ёрдам пули тарқатилди

1 дақиқа ўқиш2.6K
Тошкент вилоятида 23 785 та эҳтиёжманд оилага 19,6 млрд сўм ёрдам пули тарқатилди
Ўзбекистон Президент фармонига асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали республика бюджетидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий бериш доирасида Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарда «темир дафтар»га киритилган оилаларга ҳам моддий ёрдам пуллари деярли тарқатиб бўлинди. Бу ҳақда Тошкенти вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Хабар берилишича, вилоят бўйича жами 34 972 та хонадон «темир дафтар»га киритилган бўлиб, улардаги оила аъзолари сони 151 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Энг кўп эҳтиёжмандлар сони Янгийўл тумани ҳиссасига тўғри келади. Республика бюджетидан Тошкент вилояти учун ажратилган маблағ миқдори 20,8 миллиард сўмни ташкил этади. 2020 йилнинг 13 август куни ҳолатига кўра, ушбу маблағдан 19,6 миллиард сўми 23 785 та оилага тарқатиб бўлинган.
Тошкент вилоятида 23 785 та эҳтиёжманд оилага 19,6 млрд сўм ёрдам пули тарқатилди
Туман ва шаҳарлар миқёсида олинса, Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Чиноз, Зангиота, Тошкент, Қибрай, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларининг барча сектор раҳбарлари томонидан «темир дафтар»га киритилган жами эҳтиёжманд оилаларга маблағлар тўлиқ тўлаб берилган.

Ҳокимлик томонидан қайд этилишича, қолган ҳудудлар ҳам тез кунларда режани тўлиқ бажариши кутилмоқда.

Манба: Daryo
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?