11:06 / 15.09.2020
3 329

ФВВ марказий аппаратида лавозим тайинловлари амалга оширилди

ФВВ марказий аппаратида лавозим тайинловлари амалга оширилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.

Полковник Зулфиқор Қиличев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Файзулло Азизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар полковник Ф.Азизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика моддий-техник таъминот маркази бошлиғининг ўринбосари - Таъминот базаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хуршид Садиров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган.

Полковник Абдураззоқ Абдухаликов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У ҳозирги кунга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин, Қўнғирот ва Қўшкўпир туманлари ФВБ бошлиқлари коронавирусдан вафот этгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ФВВ марказий аппаратида лавозим тайинловлари амалга оширилди