Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.
Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси ва туманда жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишда қатновлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошланади. Тошкент – Нурота йўналишидаги автобус соат 11:00да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Нурота автовокзалидан эса автобус соат 6:30да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”