Каттақўрғон туманида қулупнай етиштириш борасида анча тажриба тўпланган. Нафақат Самарқанднинг барча ҳудуди, балки бошқа вилоятларга ҳам Каттақўрғон қулупнайи кириб борганига бир неча ўн йиллар бўлди.
Туманда ушбу тармоққа бугун бутунлай янгича ёндашиляпти. Алоҳида кооператив ташкил қилинди.
“2020 йилда 2021 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида қулупнай экишни 1000 гектарга етказиш режалаштирилган. Шундан 500 гектари мутлақо янги, қўл меҳнати деярли талаб қилмайдиган томчилатиб суғориш технологиялари асосида экилади. Қулупнай етиштириш учун ажратилган ерларда асосан камбағал оилалар ва ёшлар, шу жумладан, хотин-қизлар ишга қабул қилинмоқда. Тумандаги бўш турган собиқ “Консерва” заводи биноси негизида музлаткичли омборхона қурилади ва саралаш, қадоқлаш ҳамда логистика маркази ташкил этилади. Етиштириладиган жами ҳосил 30 минг тоннани ташкил этиб, шунинг камида 10 минг тоннаси (10 млн. АҚШ доллари қийматида) экспортга йўналтирилиши режалаштириляпти. Ушбу чора-тадбирлар амалга ошгач, 5 мингдан ортиқ ишсиз юртдошларимиз доимий даромад манбаига эга бўлади”, дейди туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов.
Туманда жами 12 та қишлоқ хўжалик кооперативлари ташкил этилиб, кам таъминланган ҳамда ишсиз фуқароларга 30-50 сотихдан ер майдони қулупнай, ток ва бошқа даромадли экинлар экиш учун узоқ муддатга ижарага берилибди.
“Бир неча марта Россияга бориб ишлаб келганман. Мусофирчиликда ҳеч қачон нон топиш осон бўлмаган. Бир уйда уч хўжалик бўлиб яшаб келяпмиз. Мана шу жойлар яқингача лалми ер бўлган. Сув чиқариб берамиз, деҳқончилик қиласизларми, дейишди. Карантин сабабли четгаям чиқиб ишлашнинг имкони бўлмай турганди, рози бўлдим. Аввал деҳқончилик қилмаганман, рости. Таваккал қилиб боғ ораларига қовун-тарвуз, ловия-фасоль экдик. Қовун-тарвузни бозорга олиб чиқдик, пайкалнинг ўзидан ҳам келиб олиб кетишди. Оилавий бўлиб ишлаяпмиз, ҳозирча етти-саккиз миллион даромад қилдик. Бошқа қишлоқ хўжалик экинларимиз ҳам яхши ҳосилга кирган. Насиб қилса, қийналмаймиз, бировга муҳтожлигимиз бўлмайди”, дейди туманнинг “Боғот” маҳалласидан келиб кооперацияда ишлаётган Жамолиддин Рўзимуродов.
Туманда шунингдек, ишсиз ва камбағал оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида шу кунга қадар 26 та юк мотороллерлари ва 35 та мотокультиваторлар тарқатилибди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди