
Президентнинг “Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.Қуйидагилар қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш;
- қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш;
- қийноқ ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларнинг тезкор ва холисона кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарликка тортилиши механизмини такомиллаштириш;
- қийноқдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган зарар компенсация қилинишини таъминлаш;
- қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш фаолиятига фуқаролик жамияти институтлари кенг жалб қилинишини, уларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
- қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш;
- қийноқларнинг олдини олиш борасида халқаро ташкилотлар, халқаро ноҳукумат ташкилотлар ҳамда хорижий миллий превентив механизмлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар