Сноптикларнинг прогнозларига кўра апрель ойи илиқ бўлади. 5 апрелдан бошлаб, ойнинг ўртасигача Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11° илиқ, кундуз кунлари 19-24° илиқ атрофида бўлади. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 26-29° гача кўтарилади.
Ойнинг иккинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари 10-15° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса ҳарорат 20-25° илиқдан 25-30° гача ўзгариб туради.
Умуман олганда, жорий йилнинг апрель ойида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда, аммо баъзи кунларда шиддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кучли тошқин ёмғирлар Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинларни вужудга келтириши мумкин, баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”