
Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилоятида шу лавозимни эгаллади.
Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарҳод Деҳқонов 1980 йилда туғилган, мутахассислиги: экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Бунгача у Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Баҳромжон Жуманов эса Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига раҳбар бўлди.
У 1970 йилда туғилган, мутахассислиги олим-агроном. Шу вақтгача Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизматининг қайд этишича, ҳар иккала янги раҳбар ҳам президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали қўмита томонидан эълон қилинган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган. Улар мос равишда 82,5 ва 80 балл тўплаб, синовдан ўтган ҳамда Давлат экология қўмитаси танлов комиссияси билан суҳбатдан ўтказилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар