“Боғча опа” дан мактаб директоргача!

2 дақиқа ўқиш2.5K
“Боғча опа” дан мактаб директоргача!
XXI аср тараққиёт асри! Дунё борган сари ривожланиб борсада, лекин бизнинг ҳали ҳамон 3-дунё мамлакати сифатида қолиб кетаётганимиз ачинарли ҳолат. Хўш, бунинг сабаби нима? Жамиятимиздаги қусурларнинг кўплиги айнан ниманинг натижаси?

Ҳа, тўғри топдингиз, таълимга эътиборсизлик!

Ўзбекистоннинг 65% ини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этар экан, жамиятимизга энг керакли касб ўқитувчи ва мураббийлар бўлиб қолаверади.

Бироқ айни вақтда тажрибаси ва билими бир нуқтада кесишган кадрлар камлиги сир эмас.

Шу сабаб таълим тизимида узоқ йиллик тажрибага эга Профи жамоаси томонидан Profi University очилди.

Университет таълим дастури 4 академик ўқув йили (8 семстер)дан иборат равишда кундузги, кечки, сиртқи шаклларда ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Жорий йилда ушбу олийгоҳ қуйидаги йўналишлар бўйича таълим беришни мақсад қилган:

- мактабгача таълим;

- бошланғич таълим;

- педагогика-психология;

- таълим менежменти;

- рус тили ва адабиёти;

- инглиз тили ва адабиёти.

Ҳужжатлар дастлаб www.profiuniversity.uz сайтида онлайн равишда қабул қилинади:

- шахсни тасқилайдиган ҳужжат (паспорт) электрон нусхаси;

- Ўрта (ёки ўрта махсус) таълимни тасдиқлайдиган ҳужжат (диплом ёки аттестат)нинг элестрон нусхаси;

- сурат – 4 дона (3*4 ўлчамда).

Университет қабул имтиҳонларини уч босқичда амалга оширади:

1. Талабгорлар онлайн ҳужжат топшириш вақтида “Нима учун айнан Profi University?” мавзусида тайёрлаган мотивацион хатларини ҳам расмий сайт орқали қабул бўлимига юборадилар.

2. Ўқувчилар расмий сайтга жойлаштирилган 15 та саволдан иборат мантиқий (IQ) тест ечишлари керак бўлади.

3. Абитуриентлар ўзлари танлаган йўналиш бўйича соҳа мутахассиси билан ташкил этилган суҳбатда иштирок этадилар.

Profi University ўз олдига “Боғча опа” опадан мактаб директоригача бўлган ҳар бир ходимни етарли даражада тайёрлашни мақсад қилиб қўйган.

Талабаларга Профи жамоаси ўз тажрибасини улашиш учун доимий амалиёт ташкил қилган ҳолда талабаларнинг ўқиш даврида ҳақ тўлаш эвазига иш билан таъминланиши ҳам эътиборга олган.

Университетда дастлабки икки йил давомида инглиз тили чуқурлаштириб ўқитилади ва битирувчиларнингнинг тил билиш даражаси IELTS 7,5 даражада бўлиши режаланган.

Университет битирувчилар ўз йўналишлари бўйича ўзга тиллар, хусусан ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарс бера оладилар. ESP/EAP тизими бўйича тегишли имтиҳонларда етарли натижа тўплаган талабаларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Йиллар давомида йиғилиб қолган таълим муаммоларни ҳал этиш учун ёлғиз ўзимиз етарли бўлмаслигимиз мумкин. Аммо сафимизга Сиз қўшилсангиз, Биз катта куч бўламиз.

Замонга мос кадрлар! Profi University

Университет фаолияти ва қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Расмий веб-сайт: https://profiuniversity.uz
Телефон: +998 78 777 11 11
Телеграм: https://t.me/profiuniversity
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Абу Сулаймон Банокати кўчаси, 22-уй.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?