00:07 / 23.06.2018
4 470

Аргентина термаси фанати жамоасининг кечаги мағлубиятидан сўнг ўлимолди мактуби қолдирди-ю, изсиз ғойиб бўлди…

Аргентина термаси фанати жамоасининг кечаги мағлубиятидан сўнг ўлимолди мактуби қолдирди-ю, изсиз ғойиб бўлди…
У Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Миначил дарёси бўйида яшовчи Дину Алекс эди. Ҳозирги пайтда қутқарувчилар фанатни дарёдан қидиришмоқда. Бироқ ҳозирча ижобий натижага эриша олишмади.

Маълум бўлишича, фанат Аргентина термаси Хорватия жамоасига Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати иккинчи гуруҳ матчи якунига кўра йирик ҳисобда — 0: 3 ҳисобда имкониятни бой берганига сира чидай олмабди. Ўлимолди мактубини қолдирибди-ю, ғойиб бўлибди. Кўпчилик у ўзини дарёга чўктирган деб ҳисоблагани учун қутқарувчилар ва полициячилар ўша дарёни, дарё атрофларини титкилаб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳслари Россиянинг жами 11 та шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Чемпионат 15 июл куни якун топади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аргентина термаси фанати жамоасининг кечаги мағлубиятидан сўнг ўлимолди мактуби қолдирди-ю, изсиз ғойиб бўлди…