21:57 / 26.09.2018
15 157

Жиддий касалликлардан дарак берувчи 5 та оғриқ

Жиддий касалликлардан дарак берувчи 5 та оғриқ
Кучли тиш оғриғи — тишнинг емирилиши. Нима қилиш керак? Тишларни ғичирлатиш одати улардаги нерв томирларининг зарарланиши ва эмал қатламининг тушиб кетишига сабаб бўлади. Бу ҳолат тишларингиз илдизидан дарз кетишига ва охир-оқибат тўкилишигача олиб келиши мумкин. Бундай вазиятда дарров тиш шифокорига мурожаат қилиш керак. Стресс туфайли юзага келадиган тиш ғичирлатиш одатини эса махсус муолажа ва дори-дармонлар орқали бартараф этса бўлади.

Ичак ва қорин оғриғи — кўричак бўлиши мумкин. Агар шундай ўзгаришни сезсангиз, тўғри шифохонага боринг (одатда, бу касаллик 24 соат ичида хуруж қилади.) Тезроқ жарроҳлик столига ётишингизга тўғри келади. Агар кўричак ёрилса, ичакка зарарли бактериялар тарқаши мумкин. Бу эса ҳаёт учун жуда хавфли.

Сондаги оғриқ — чуқур веналар тромбозидан дарак бўлиши мумкин. Оёғингизнинг сон қисмида оғриқ сезсангиз, сизда чуқур веналар тромбози, яъни чуқур қатламдаги веналарда қон қотиши хасталиги бошланаётганиэҳтимолдан холи эмас. Одатда тромбоз туғруқни назорат қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш ёки узоқ вақт машина ҳайдаш орқали юзага келувчи толиқиш оқибатида вужурга келади. Оёғингиз бутунлай шишиб кетмасидан ёки оғриқ чидаб бўлмас даражага етмасидан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг. Бу касаллик даволанишининг кечикиши соғлигингига жиддий хавф пайдо қилиши мумкин. Қондаги тромблар катталашиб, ёрилиб кетиши оқибатида ўпка томон ҳаракатланиб, қон оқимини тўхтатиб қўйишини унутманг.

Ой тутилиши спазмлари — эндометриоздан дарак. Махсус даво усуллари ва дорилар ёрдам бермаса, бу ҳолатдан хавотирланиш ўринли. Эндометриоз туғишга тўсқинлик қилади. Маълумотларга қараганда, 40-60 фоиз аёлларда бу касаллик туфайли кучли оғриқлар туради. Касаллик тўлиқ аниқлангунича, шифокор билан маслаҳатлашиб контрасептив воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Куракларингиз орасидаги оғриқ — юрак хуружига учраган одамларнинг 30 фоизида, асосан, кураклар ўртасида оғриқ турар экан. Шунингдек, бу касаллик хуружида жағ оғриғи, кўнгил айниши ва нафас тиқилиши ҳолатлари кузатилади. Юқоридаги симптомлар сизда кузатилдими,албатта шифокорга муроожат қилинг. ўз саломатлигингизга бепарво бўлманг!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жиддий касалликлардан дарак берувчи 5 та оғриқ