17:25 / 04.10.2018
12 694

Аллергиядан дори-дармонсиз, уй шароитида қутилиш мумкин...

Аллергиядан дори-дармонсиз, уй шароитида  қутилиш мумкин...
Тахминан 1977 йилларда аллергиядан жуда қаттиқ азоб чека бошладим. Эрта тонгда уйғонишим билан ўн марталаб тинимсиз акса урардим. Бу пайтда бурним ва кўзимдан шашқатор ёш оқарди. Шу боис ҳар доим ёнимда бир нечта дастрўмол юрарди.

Бора-бора ҳар хил ҳид ва қуёш нури туфайли акса уришим кучайиб кетди. Натижада доимий акса уриш кучли бош ва қорин оғриғини қўзғай бошлади.

Аллергияга қарши халқона усуллар ёрдамида 7 йил курашдим. Табиийки, ҳеч нима ёрдам бермади. Аллергия қандай бўлса, шундайлигича қолаверди.

Кунларнинг бирида бир аёл менга забрус сотиб олишни тавсия этди. Забрус — бу асалари мумкатак оғзини бекитадиган қопқоқ.

Менга халқона рецепт асосида аллергияга қарши курашнинг бу усулига ишонишдан бошқа чора қолмаганди. Забрус қабул қила бошладим. Гоҳ чойга қўшиб ичсам, гоҳ уни шунчаки чайнаб юрардим.

Аста-секин аллергия ҳақиқатан ҳам йўқола бошлади. Саломатлигим тикланганини 2 кг забрус истеъмол қилганимдан сўнггина ҳис этдим. Тахминан 6-8 ой ичида эса аллергия бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Эргашбой КАМОЛОВ
Самарқанд вилояти

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аллергиядан дори-дармонсиз, уй шароитида қутилиш мумкин...