Фото: Autonews
Москва ҳокимияти, Россия Саноат ва савдо вазирлиги ва «КамАЗ» Хитой компаниялари билан Renault кетганидан кейин бўшаб қолган Москвадаги автомобиль заводида автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда бозордаги манбаларга таяниб, «Известия» ва «Ведомости» хабар бермоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, JAC Motors, FAW ва BYD каби «Москвич» ишлаб чиқариши мумкин бўлган бошқа брендлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Айрим манбааларга қараганда келишувни яқин икки ҳафта ичида амалга ошириш режалаштирилган. Haval, Chery ва Geely «Москвич» бренди ёки Renault заводи бўйича музокаралар олиб бормаётганини айтишган.
«Агар Хитой компаниялари билан келишувга эришиб бўлмаса, «КамАЗ» ишлаб чиқаришни ўз қўлига олади. Аммо бу ҳолда, автомобилнинг чиқарилишини кутиш учун узоқ вақт керак бўлади, чунки «КамАЗ»да сертификатланган моделлар йўқ» , — дейди «Известия» манбаларидан бири.
«КамАЗ» JAC Motors билан ихчам электромобилини маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Машиналарни йиғишни 2022 йил охирида бошлаш режалаштирилган.
Аввалига автомобиллар ички ёнув двигатели билан жиҳозланади, кейин электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди.
16 май куни Россия Саноат ва савдо вазирлиги Renault гуруҳининг Россиядаги активлари давлат мулкига ўтганини эълон қилди.
Департаментнинг аниқлик киритишича, Renault Россия ишлаб чиқариши бевосита Москва ҳукумати назорати остида бўлади. Москва мери Сергей Собянин Renault Russia заводида тарихий «Москвич» бренди остида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилишини маълум қилди.
23 март куни Renault Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти фонида Москвада ишлаб чиқаришни тўхтатди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади