Фото: «Yandex.ru»
Donda компаниясининг асосчиси рэпер Канье Уэст пенопластдан ясаладиган Donda Foam Vehicle автомобили лойиҳасини намойиш қилди. Бу ҳақда «Правила жизни» нашри хабар берди.
Америкалик рэпер асос солган Donda компанияси Donda Foam Vehicle номли пенопластдан ясалган автомобилни тақдим этди. Канье Уэст Nike, New Balance, Reebok ва Adidas компанияларидаги фаолияти билан танилган Стивен Смитнини эса саноат дизайни бўлими раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди.
Ҳозирча рэпернинг жамоаси янги автомобиль ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Ушбу автомобиль лойиҳасини яратишда қилинган ҳамкорликдан ташқари Канье Уэст ўз компанияси ва дизайнер ўртасида янги ҳамкорлик бошлаганини маълум қилди. Смит рэпер билан 2016 йилдан бери ўзининг шахсий Yeezy бренди остидаги кроссовкаларида ҳамкорлик қилиб келади. Дизайнернинг ижод намуналари орасида New Balance 574, Reebok Insta Pump Fury, Yeezy Boost 700 ва Yeezy Powerphase каби оёқ кийим турлари бор.
Смит Канье Уэст билан қайта ишлаш имкониятини «катта шараф» деб эътироф этди. Янги лавозимда у нафақат пойабзал, балки мебель, транспорт воситалари ва бошқа буюмларнинг дизайни устида ҳам ишлайди. Машинанинг эълонида эса «АҚШда ихтиро қилинган, ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган. Омин», — дейилади.
Фото: «Правила жизни»
Нашрнинг маълум қилишича, Смитнинг Donda’га таклифи Adidas ва Уэст ўртасида зиддиятли вазиятни юзага келтириши мумкин. Тахминларга кўра, рэпер пойабзал ишлаб чиқаришда ушбу бренддан алоҳида бўлишни истайди. Июнь ойида эса Уэст Adidas’ни шиппаклар дизайнини плагиат қилишда айблади.
Бироқ спорт товарлари ишлаб чиқарувчиси Смит Донда’даги иши Adidas бренди ва унинг рэпер билан ҳамкорлигига таъсир қилмаслигини таъкидлади. «Биз биргаликда ишлашни интиқлик билан кутамиз», — деди Adidas вакили.
Фото: «Правила жизни»
«Спорт буюмлари, пойабзал, ҳарбий электроника ва кийим-кечакларнинг дизайнини яратиш бўйича 37 йиллик тажрибага эга бўлган Стивен Смит Donda’нинг саноат дизайни бўлими бошлиғи этиб тайинланди», — дейилади расмий манбаларда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди