2022 йил 29 августдан 4 сентябргача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 8 392 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган бўлиб, шундан 3 989 таси жисмоний шахслар учун ва 4 403 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.
ЎзРТХБ матбуот хизматига кўра, ҳисобот даврида 1 036 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 2 млрд 976,1 млн сўмни ташкил этди.
Амалга ошган битимларнинг 83 фоиз улуши жисмоний шахсларга (2 млрд 472,1 млн сўмга тенг 919 та авторақам) ва 17 фоиз улуши юридик шахсларга (504 млн. сўмга тенг 117 та авторақам) тўғри келади.
Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 2,9 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 606 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 181,8 млн сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 468 995 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 447 762 нафари жисмоний шахслар ва 21 233 нафари юридик шахсларга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди