2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «avtoraqam.uzex.uz» электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи фуқаролар, 9 фоизи компаниялар томонидан харид қилинган.
Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи иккинчи, 8 фоизи учинчи, 11 фоизи тўртинчи, 22 фоизи бешинчи ва 46 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан), Наманган, Андижон ва Сурхондарё (7 фоиздан), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятларида харид қилинган.
Авторақамларни онлайн аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Давлат бюджетига, 20 фоизи Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди