1 августдан бошлаб автомобилларга давлат рақами белгилари тасодифий танлаш йўли билан берилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 17 июл куни қабул қилинган қарорида сўз боради.
Ҳозирги тартиб бўйича давлат рақами белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилмоқда («чиройли рақамлар» бундан мустасно, улар аукцион орқали сотилади).
Янги тартибга кўра, давлат рақамлари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Давлат рақам белгилари» модули орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Қарорга кўра, 1 декабрдан ЙҲХБ мобил иловаси, хизматнинг расмий сайти, Call-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва тўловни амалга ошириш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди