Фото: Autoevolution
2004 йилда чиқарилган Ferrari Enzo суперкари Буюк Британияда сотувга қўйилди. Ноёб автомобил сотувидан 3,95 млн фунт стерлинг ($4,8 млн) ишлаш мўлжалланган, дея хабар берди Autoevolution сайтига таяниб Xabar.uz.
Фото: Autoevolution
Ушбу Ferrari Enzo «Формула-1» етакчи пойгачиларидан бири Женсон Баттонга тегишли бўлган. Пойгачи 2009 йилда чемпионлигини шу машинани сотиб олиш билан нишонлаганди. 2010 йилда эса машинани сотиб юборган.
Фото: Autoevolution
Женсон Баттон спорт машиналари тўплашга ишқибоз, унинг гаражида Bugatti Veyron ва McLaren P1 ҳамон сақланмоқда. Аммо Enzoси борлигини сир тутган, чунки пойгачи ҳеч қачон Ferrari жамоаси аъзоси бўлмаган.
Фото: Autoevolution
Ferrari Enzo ажойиб сақланган. Атиги 1 837 км йўл босган.
Фото: Autoevolution
Ferrari Enzo жуда юқори нархланишига сабаб — жуда камёб модел. Бунақа купелардан атиги 400 таси чиқарилган, уни тайёрлашда «Формула-1» юлдузи Михаэл Шумахер шахсан қатнашган.
Фото: Autoevolution
Ferrari Enzo суперкарига юқори айланма тезликли 6,0 литрли 600 от кучига эга V12 мотори ўрнатилган. У 3,4 сонияда 100 км/соат тезлик олиш имконини беради, максимал тезлиги — 350 км/соат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар