12:30 / 13.11.2016
11 581

Автомобил учун «дода» номерлар бор

Автомобил учун «дода» номерлар бор

Интернет фойдаланувчилари томонидан «платинум», «олтин», «кумуш» ва «бронза» автомобил рақамлари неча пул туриши кўрсатилган ҳужжат эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотларга кўра, тез орада Ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари томонидан энг сара автомобил рақамлари савдоси ташкиллаштирилиши мумкин. Бу ҳақда интернетда бир йўла бир нечта ўзбек гуруҳлари маълумот тарқатган, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири. Интернет-фойдаланувчилари ушбу хабарнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун «платина», «олтин», «кумуш» ва «бронза»га бўлинган автомобил рақамлари баҳоси кўрсатиб ўтилган ҳужжат суратини илова қилишган
Энг қизиғи, ушбу хабарни қизғин муҳокама қилаётган интернет фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиндилар: биринчи томон бу хабар ҳақиқат эканлигини таъкидласа, иккинчи томон эълон қилинган ҳужжат — ёлғондан бошқа нарсамаслигини айтиб, барчани бунга ишонмасликка чақирмоқда.

Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти, айни вақтда автомобилнинг «золотой» рақами фақатгина пора эвазига сотилаётганини ва юқоридаги янгилик рост бўлса, янада яхши бўлишини айтишган. «Ва ниҳоят, энди пуллар эгри қўлли мансабдорлар чўнтагига эмас, балки давлат ғазнасига тушар экан, шуниси ҳам маъқул», — дея фикр билдирган аксарият интернет фойдаланувчилари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобил учун «дода» номерлар бор