date
views 1 674

Leapmotor расман Ўзбекистонда фаолият бошлайди

Leapmotor расман Ўзбекистонда фаолият бошлайди
Leapmotor расман Ўзбекистонда фаолият бошламоқчи, деб Nova24.uz сайти хабар берди.

Агентликнинг техник тартибга солиш хизмати ахборотига кўра, 2025 йил 13 апрелда Хитойнинг Leapmotor бренди Ўзбекистонга C16 моделидаги автомобилларни расмий дистрибьюторларсиз олиб кирилган ҳолатни тан олди ва муаммоларни бартараф этишга тайёр эканини билдирди.

Компания эндиликда фақат расмий дистрибьюторлар орқали фаолият юритишини маълум қилди. Расман олиб кирилмаган автомобилларга компания томонидан расмий кафолат ва техник хизмат кўрсатилмайди.

Шунингдек, UzTest мутахассислари иштирокида заводда техник аудит ўтказилади ва янги B10EV ҳамда B10EREV моделлари бўйича синов натижалари тақдим этилади. Узбекистон делегацияси учун лабораториялар бўйлаб экскурсия ҳам ташкил этилади.

Шу билан бирга, бренд тез орада ОТТС сертификатини олиш учун тест жараёнларини якунлашини маълум қилди.

Leapmotor компанияси UzTest билан сифат назоратини кучайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. Бу ҳамкорлик хавфсизлик ва сифат талабларига мослигини таъминлашга хизмат қилади.

UzTest компания ташаббусини олқишлаб, ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Leapmotor расман Ўзбекистонда фаолият бошлайди