12:03 / 18.03.2017
6 147

Қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади

Қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади

Ўзбекистон ИИВ Тошкент шаҳри йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт кўчаларида қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Кун.uz’нинг ЙҲХБдаги манбаси хабар беришича, бу борадаги миш-мишлар асоссиз ҳамда камералар аввалги режимда ишлашда давом этмоқда.

Ҳайдовчиларни ушбу тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушди. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, 15 март кунидан бошлаб ишга тушган камералар биринчи кун ва иккинчи кун ярмига келиб 10 мингта қоида бузилиш ҳолатини қайд этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қоидабузарликларни қайд этиш камералари иши тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топмади