date

Янги Lada Азимут кроссовери мустаҳкамланган бўёқ қатламига эга бўлди

Янги Lada Азимут кроссовери мустаҳкамланган бўёқ қатламига эга бўлди

AvtoVAZ компанияси янги Lada Азимут кроссовери учун мўлжалланган лак-бўёқ материалларининг лаборатория синовлари якунланганини эълон қилди. Мутахассислар серияли технология асосида бўялган металл панелларни турли иқлим ва йўл шароитларида кўп йиллик эксплуатация моделини яратиш орқали текширувдан ўтказдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Синовлар давомида қопламалар шағал зарбалари, ультрабинафша нурлар, намлик, ҳарорат ўзгариши ва тезлаштирилган қариш жараёнларига бардошлилиги бўйича текширилди. Шунингдек, эмалнинг тирналишларга, кимёвий моддаларга ва биологик ифлосланишларга, жумладан, ҳашаротлар ҳамда қушларнинг изларига чидамлилиги ҳам ўрганилди.

Завод вакилларининг таъкидлашича, янги материаллар ранг ўчиши ва кўчишига нисбатан юқори чидамлилик кўрсатган. Кузовнинг қўшимча ҳимоясини модернизация қилинган катафорез грунти ва майда шикастланишлар ҳамда об-ҳаво инжиқликларига чидамли эластик лак таъминлайди.

Lada Азимут учун ҳам таниш, ҳам мутлақо янги ранглар палитраси тайёрланган. Улар орасида беж рангли «Гоби», яшил «Эмералд» ва денгиз тўлқини рангидаги «Серенада» каби вариантлар бор. AvtoVAZ бўёқ материалларининг асосий қисми Россия ишлаб чиқарувчилари томонидан етказиб берилаётганини ва маҳаллийлаштириш давом этаётганини билдирди.

Аввалроқ, AvtoVAZ компанияси Lada Азимут кроссоверларининг илк партиясини тайёрлаб, уларни ПМEФ-2026 форумида иштирок этиш учун юборгани хабар қилинган эди. Ушбу модел Веста платформасининг модернизация қилинган версиясида яратилган якуний нусха ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Янги Lada Азимут кроссовери мустаҳкамланган бўёқ қатламига эга бўлди